Тайсон Фьюрининг укаси жангдан қочди
Британиялик Томми Фьюри собиқ UFC жангчиси Даррен Тилл билан бокс қоидаларига кўра жанг ўтказишдан кутилмаганда бош тортди.
“Буни ёзаётганимга ишонмайман, лекин ҳозирча Даррен билан жанг қилмайман. Битта оддий сабабга кўра: Даррен профессионал бокс қоидаларига амал қилишни истамаслигини, агар жангда мағлуб бўлса, тепиш ва бошқа аҳмоқона ММА усулларига мурожаат қилишини бир неча бор таъкидлаган. Мен профессионал боксчиман, бир йилдан ортиқ вақтдан бери рингга чиқмадим ва бу мухлислар учун ажойиб бокс жанги бўлишини хоҳлардим. Биз янги рақиб ва учрашувни аниқлаш устида қаттиқ ишлаяпмиз. Сизга энг яхши рақиб ва энг яхши жангни топишга ваъда бераман”, - деб ёзди Томми ижтимоий тармоқда.
Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай якун топар экан.
Фикрлар