Асосий мазмунга ўтиш

Тайсон ҳам “Манчестер Юнайтед”дан юз ўгирди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Машҳур боксчининг ҳафсаласи пир бўлди

Профессионал бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Тайсон Фьюри бундан буён футболни кузатиб бормаслиги ва “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилмаслигини маълум қилди.

Собиқ чемпион энди бор эътиборини от пойгаларига қаратади.

- Тўғрисини айтсам, ўзимни футбол ишқибозлари қаторига қўшмайман. Илгари “Манчестер Юнайтед”га мухлислик қилардим. Лекин ҳозир уларнинг расвоси чиққан ва мен ҳеч қайси жамоани қўллаб-қувватламайман.

Авваллари мен Англия терма жамоасига ҳам мухлислик қилганман. 2016 йилги Европа чемпионатида терма жамоа Исландияга ютқазиб қўйганидан кейин футболга бўлган қизиқишим сўнди. Энди менга пойгалар қизиқ туюлмоқда, - деди Тайсон Фьюри.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ