Тчуамени: «Вальверде билан ўртамизда ҳеч қандай муштлашув бўлмаган»

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал» ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени ўтган мавсум якунида жамоадоши Федерико Вальверде билан муштлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Тчуамени The Bridge нашрига берган интервьюсида одамлар турли гапларни тарқатаётганини, аммо у билан Вальверде ўртасида ҳеч қандай муштлашув бўлмаганини айтди. Франциялик футболчининг таъкидлашича, кийиниш хонасида турли нохуш ҳолатлар юз бериши мумкин, бироқ улар ўртасидаги вазият муштлашувгача етиб бормаган.

«Кийиниш хонасида турли яширин ҳақоратлар ва шунга ўхшаш ҳолатлар бўлиб туради. Аммо мен Феде билан ҳеч қачон жисмоний тўқнашувга киришмаганман. Нохуш воқеа содир бўлди, лекин бунинг барчаси оммавий ахборот воситаларидаги шов-шувга айланиб кетди», — деди Тчуамени.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида матбуотда Тчуамени ва Вальверде ўртасида муштлашув юз бергани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ўша воқеа натижасида уругвайлик футболчи бошидан жароҳат олгани айтилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!