Телефон рақамини алмаштирган Дембеле
Ads

“Боруссия”Д ва “Барселона” клублари ҳужумчи Усмон Дембеленинг трансфери бўйича музокаралар олиб бораётган бир пайтда футболчи агентининг тавсиясига кўра ўз телефон рақамини алмаштириб, жамоа машғулотларидан қочиб юрибди.

20 ёшли франциялик футболчининг бундай йўл тутиши унга клуб томонидан қўлланилган жарималарнинг ортишига сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, Испаниянинг Marca нашри тарқатган хабарга кўра бу ҳолат оҳир-оқибат дортмундликларнинг футболчини “Барселона”га сотиб юборишга мажбур қилиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар айни дамда Дембеле учун 130 млн евро таклиф қилишмоқда, бироқ немис клуби ушбу суммага яна 20 млн евро қўшишларини талаб қилмоқда.