Темур Исмоилов АҚШда мағлубиятини тан олди

Америка Қўшма Штатларида Халқаро теннис федерацияси томонидан ўғил болалар ўртасида ўтказилган мусобақада Темур Исмоилов биринчи даврада мағлубиятга учради.

Соврин жамғармаси 15.000 АҚШ доллар бўлган мусобақанинг илк даврасида Темур голландиялик Тим Ван Рихтовенга қарши баҳслашди.

Ўйиндаги ҳисоб 6:0, 2:0 бўлиб турганда теннисчимиз ўйинни давом эттиришдан бош тортди ва мағлубиятини тан олди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!