Темур Кападзе бошчилигида ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов ўқув курслари бўлиб ўтмоқда

CHERY AUTO

Жумладан, бугундан Тошкентда ЎФАнинг мураббийликка тайёрлов бўйича 4 кунлик ўқув курсларига старт берилди.  Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бериб ўтди.

Tecno

Жами 18 нафар иштирокчи қатнашаётган ўқув курсларида яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан Собир Усмонхўжаев, Дмитрий Краев, Андрей Поволяев ҳам бор эканини қайд этиш жоиз.

Мазкур ўқув курсларини ЎФА инструктори Темур Кападзе ва Шамиль Исеев олиб боряпти. Уларга Ойбек Давлетмуротов ёрдам бермоқда. Ўқув курслари давомида мураббийлик фаолиятини бошлаш арафасида турган иштирокчиларга ушбу соҳа ҳақида дастлабки маълумотлар берилади. Улар билан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилади. Машғулотлардан кейин иштирокчилардан имтиҳон олинади.

Имтиҳонларни муваффақиятли топширганлар "C" лицензияси учун ўқиш имкониятига эга бўлишади. 

Comments

You must be logged in to commet!