Темур Кападзе чемпионликка ҳақли жамоа қайсилигини айтди
Суперлига 25-туридан ўрин олган АГМК – “Олимпик” (6:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Футболда яхши ўйнаб ҳам ютқазиш мумкин. Умуман ҳар икки жамоа ҳам яхши ўйнади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, фойдалана олмадик. АГМК тажриба эвазига ўз вазиятларини голга айлантирди ва бизни мағлуб этди”, – деди Кападзе.
Кейинги турда “Насаф” билан ўйнаймиз. Улар ўз олдиларидаги вазифани бажариш учун ҳаракат қилишади. Биз ҳам ўз вазифамизни бажариш учун ўйнаймиз ва ҳар бир ўйинда максимал натижа учун ҳаракат қиламиз. Ўз майдонимизда ўйнаймиз, бу ҳам бизга қўшимча устунлик беради.
Чемпионлик? Энг ҳақли жамоа чемпион бўлади. Фикримча, “Насаф” бошқалардан кўра ҳақлироқ эди”, - деди мураббий.
Фикрлар