Темурхўжа Абдуҳолиқов: Тарихга чиройли ўйинлар эмас, балки натижалар ёзилади
Ads

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Самарқанддаги Динамо Спорт Мажмуасида Қаршининг "Насаф" жамоаси билан "Ўзбекистон Кубоги" чемпионлиги учун кураш олиб боришди.
Ўйиннинг иккинчи дақиқасида "Насаф" дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи учрашдаги ягона гол бўлиб қолди. Бу гол "темирйўлчилар"га "Ўзбекистон Кубоги 2016" соврини тақдим этди.
Учрашувдан сўнг ўйин қахрамони Темурхўжа Абдуҳолиқов SPORTS.uz интернет нашрига интервью берди.

- Ўйин финалга ҳос бўлди. Жуда яхши шаклланган “Насаф” жамоасига қарши баҳс ҳамиша оғир ўтган.  Аммо биз уларни мағлуб эта олдик. Дастлабки дақиқаларда киритилган гол бизга жуда катта ёрдам берди. Кетма-кет ўйинлар сабаб жудаям толиққан эдик. Шу сабабли ўйин сўнггида натижа учун ўйнашга тўғри келди. Тўғри, чиройли ўйин кўрсатмагандирмиз, лекин яхши натижани қайд эта олдик. Тарихга чиройли ўйин эмас, балки қўлга киритилган натижалар ёзилади. Шунинг учун натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилдик. Ўйин сўнггидаги футболчилар ўртасида юзага келган келишмовчилик бу одатий ҳол. Ҳеч ким кубокни қўлга киритишга бир қадам қолганда ундан қуруқ қолишни ҳоҳламайди. Ҳаммани чемпионлик билан табриклайман, дея суҳбатни якунлади - Темурхўжа Абдуҳолиқов​​​​​​​.