Тен Хаг: "Ҳисобга олинмаслиги керак бўлган икки гол ўтказиб юбордик. Биринчисида офсайд бор эди, иккинчисида эса..."

Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 4-туридан ўрин олган "Копенгаген" - "Манчестер Юнайтед" ўйини кутилмаганда мезбонларнинг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди. Мазкур ўйиндан сўнг "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Бу ўйиндан кўплаб ижобий жиҳатлар кўрдим, дея оламан. Аммо якунда биз эътиборсизлик қилдик. 10 киши бўлиб футбол ўйнаш - ҳар доим мушкул вазифа. Биз курашдик, ҳаракат қилдик. Бироқ барибир назоратни бой бердик ва мағлуб бўлдик. 

Қизил карточкага қадар биз "Манчестер Юнайтед"нинг бу мавсумдаги энг яхши ўйинини томоша қилдик. Аммо четлатиш учрашув сценарийсини тубдан ўзгартириб юборди. Шунга қарамай, 10 киши бўлиб қолганимизда биз тўпни назорат қилиб тургандик. 

Илк тайм охирида ҳисобга олинмаслиги керак бўлган икки гол ўтказиб юбордик. Биринчисида офсайд бор эди, иккинчисида эса пенальти баҳсли ҳолат эди.

Биз 4 беллашувда 4 та пенальти қурбони бўлдик. Уларнинг учтаси жуда шубҳали ва ўйлаб кўрса бўладиган вазиятлар эди", - деди нидерландиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!