Тен Хаг истеъфога чиқариладими? Унинг ўзи бу саволга жавоб берди
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
“Миш-миш матбуотдан чиқаяпти. Ҳикоя яратадиган, эртак ёзадиган ва ёлғон нашр этувчилардан. Албатта, биз ҳозирги вазиятимиздан норозимиз. Аммо клуб ичида ҳамма нарса тинч ва осойишта. Биз режага содиқмиз ва муваффақиятга эришишимизга ишончимиз комил”, - деди Тен Хаг журналистларга.
«Манчестер Юнайтед» ҳозир АПЛ турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Эрик тен Хаг шогирдлари навбатдаги ўйинини эртага, 19 октябрь куни "Брентфорд"га қарши ўтказади.
Фикрлар