Асосий мазмунга ўтиш

Тен Хаг МЮ футболчилари индивидуал машғулот ўтказишини истамоқда

Makhmudov Jamshidbek
Изоҳлар: 0

Мураббийга чапақай футболчи керак

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг футболчиларни кўпроқ вақтларини мустақил машғулотларга бағишлашга чақирди, деб хабар берди “Manchester Evening News”.

Хусусан, футболчилар оёғи билан тўпда ишлашни машқ қилиш кераклигини айтилмоқда. Бундай индивидуал машғулотларга жалб қилинганлар орасида чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу ҳам бор.

Тен Хаг "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан сўнг, жамоада чап оёқли футболчилар йўқлигига эътибор қаратди. Шу боис, Тирелл Маласия, Лисандро Мартинес ва Антони мавсум оралиғида сотиб олинди.

Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Маркус Рэшфордни жамоанинг асосий ҳужумчисига айлантирмоқчи экани маълум бўлганди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ