Тен Хаг МЮни тозалашни бошлади. 12 футболчи кетади!

“Манчестер Юнайтед”ни ёзда катта ўзгаришлар кутмоқда. Янги бош мураббий Эрик тен Хаг ишни таркибни тозалаш ва ўзи қўллайдиган услубларга мос келадиган ўйинчиларни олиб келишдан бошламоқчи.

Daily Mirror нашрининг забар беришича, клуб раҳбарияти янги бош мураббийга ўйинчи танлаш ваколатини берган. Дастлабки маълумотларга қараганда, мавсум якунланиши билан манчестерликлар 12 нафар ўйинчи билан хайрлашади.

Биринчи навбатда, Поль Погба, Неманья Матич,Жесси Лингард, Хуан Мата, Эдинсона Кавани ва Ли Грант эркин агент сифатида ёки раҳбарият рухсати билан бепул қўйиб юборилади.

Шунингдек, ҳимоячилардан Аарона Ван-Биссака, Эрик Байи, Фил Жонс ва Алекс Теллес,  ҳужумчилар Антони Марсьяль ва Маркус Рэшфорднинг жамоадаги келажаги ҳам катта сўроқ остида турибди. Тен Хаг улар билан ҳам хайрлашишга тайёр.

Йўқотишлар ўрнини қоплаш учун Эрик тен Хаг танлаган янги футболчиларни олиб келиш мақсадида клуб раҳбарияти 300 миллион евро ажратишга ваъда берган. Дастлабки, мавсумда нидерландиялик мураббий таркибни тартибга солиш билан шуғулланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!