Тен Хаг: "Қарорни клубнинг ўзи ҳал қилади"
"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Эрик тен Хаг Суперлига ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Клубдаги бошқа одамлар буни кўриб чиқади ва бу мен эмас. Вақти келиб менга бу ҳақда хабар беришади. Лекин қарор клубнинг ўзига боғлиқ.
Менимча, Европа футболининг ҳозирги тузилмаси яхши, лекин уни янада яхшилаш ва ривожлантириш учун ҳар доим ташаббус кўрсатиш керак", - дейди "қизил иблислар" устози.
Маълумот ўрнида, "Реал", "Барселона" ва "Ювентус" Европа Суперлигасини қайта бошлашга ҳозирлик кўрмоқда. Бу мусобақада 60-80 та жамоа қатнашиши мумкин бўлади, улар 4 дивизионда жойлашади. Энди Суперлигадаги доимий аъзолик бекор қилинади ва ҳар бир клубга турнирда бир мавсумда камида 14 та ўйин ўтказиш кафолатланади.
Суперлигани ташкил этиш ғояси "Реал Мадрид" клуби президенти Флорентино Пересга тегишли.
Фикрлар