Теннис. Бугун Санжар Файзиев Польшадаги турнирда илк ўйинини ўтказади

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев бугун Польшада турнирдаги иштирокини бошлайди.

Вакилимиз "Челленжер" туркумидаги мусобақанинг саралаш босқичида канадалик Стивен Диасга қарши кортга чиқади. Беллашув Тошкент вақти билан соат 18:20 да старт олиши режалаштирилган. Маъумлот учун, Стивен турнирнинг 8-рақам остида сараланган ракетка устаси ҳисобланади.

Вакилимизга омад ёр бўлсин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!