Теннис маликалари Майамида жам бўлишди

АҚШнинг Майами шаҳрида Хотин-қизлар теннис федерацияси – WTA томонидан ташкил этилаган "Miami Open" турнирининг асосий тўр баҳсларига старт берилди.

"Premier Mandatory" туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 9,035,428 АҚШ доллари бўлган мазкур мусобақа 31 март кунига қадар давом этади.

Бугун тунда ўтказилиши керак бўлган учрашувлар, ёмғир сабаб номаълум вақтга қолдирилди. Турнирда қайд этилган натижалар билан Sports.uz интернет портали орқали танишиб борасиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!