Теннис. Рожер Федерер ўзига янги хобби топди (видео)

"Катта Дубулға"нинг 20 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, швейцариялик теннисчи Рожер Федерер янги спорт турига қизиқиб қолди. Ижтимоий тармоқларда 42 ёшли спортчи гольф ўйнаётгани акс этган видеолар тарқалди.

"Мен янги севимли машғулотим билан шуғулланишга ҳаракат қиляпман. Менга омад тиланг" — деб ёзди Федерер ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Федерер 2022 йил сентябрида Лондонда бўлиб ўтган Лэйвер Кубогидаги иштирокидан сўнг катта спортни тарк этган. Ўшанда Рожер хайрлашув учрашувини “Катта дубулға” туркумига кирувчи мусобақаларнинг 22 карра чемпиони, жаҳоннинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, испаниялик Рафаэль Надаль билан жуфтликда ўтказган. Швейцариялик теннисчи фаолияти якунида баъзан кўргазмали мусобақаларда кортга чиқиши мумкинлигини инкор этмади, бироқ у профессионал спортга қайтмаслигини, бундан ташқари "Катта дубулға" турнирларида ҳам иштирок этмаслигини таъкидлаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!