Теннис устаси ралли пойгаларида ғалаба қозонди
Аргентиналик собиқ теннисчи Давид Налбандян ўз фаолияти давомида илк маротаба ралли пойгаларида ғолиб чиқди.
 
Налбандян 2013 йили профессионал теннисчилик фаолиятини якунлагач, мотоспорт билан шуғулланди. 2014 йилдан эса ралли мусобақаларида иштирок этиб келмоқда.
 
Аргентинанинг Кордова шаҳрида ташкил этилган раллида илгари миллий чемпионатлар ва халқаро турнирларда ғолиб чиқмаган пойгачилар қатнашди. Қизиқарли ўтган мусобақада Налбандян барча рақибларини ортга қолдириб, мусобақа ғолиби бўлди.