Теннисчиларимиз АҚШга йўл олади

Жорий йилнинг 6-7 март кунлари "Дэвис Кубоги"нинг плей-офф босқичи доирасида терма жамоамиз сафарда АҚШ термасига қарши ўйин ўтказади.

Ушбу ўйинда мамлакатимиз шарафини яккалик ва жуфтлик баҳсларида ҳимоя қиладиган теннисчилар таркиби аниқланди.

Унга кўра, Денис Истомин, Хумоюн Султонов, Санжар Файзиев, Жўрабек Каримов ва Олимжон Набиев каби теннисчиларимиз АҚШ кортларида ўз омадларини синаб кўрадилар