Теннисчимиз Туркияда чемпион бўлди!

Теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Санжар Файзиев Туркия кортларида ўтказилаётган турнирда иштирок этди.

Жуфтлик баҳсларида грециялик Маркос Каловелонис билан тандем ҳосил қилган юртдошимиз барча рақибларидан устун келиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Ҳал қилувчи беллашувда Файзиев - Каловелонис жуфтлиги Габриэль Донев ва Влад Андрей Данку тандемини 5:7, 7:6 (7:3), 10:7 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, худди шу мусобақанинг яккалик баҳсларида Файзиев чорак финалда Даниэль Михальски қаршилигини синдира олмай, ўз юришини тўхтатишга мажбур бўлганди. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)