Тентакнамо йигит яна жанг қилади ёхуд "UFC 251"дан қандай тўқнашувлар ўрин олган?

  • 6 июль, 2020, 13:54
  • 0
  • MMA

12 июль куни БААдаги "Жангчилар ороли"да 3 та титул жангидан иборат "UFC 251" турнири бўлиб ўтади.

Марказий жанг яримўрта вазн тоифасидаги чемпион Камару Усман (16-1) UFC томонидан "жанжалкаш ва безорилар" учун махсус таъсис этилган BMF камари эгаси Хорхе Масвидалга (35-13) қарши октагонга кўтарилади. Аслида, Масвидални ўрнида Гилберт Бёрнс бўлиши керак эди. Лекин ушбу жангчида коронавирус аниқланганлиги боис,  Уайт унинг ўрнини UFCнинг энг тентакнамо йигити билан тўлдирди.

Шунингдек, ушбу қарама-қаршиликдан кам бўлмаган яна иккита жанг ҳам бор. Жумладан, ярим енгил вазн чемпиони Александр Волкановски (21-1) - Макс Холлоуэй (21-5) ўртасидаги реванш ва ўта енгил вазн тоифасидаги чемпионлик камари учун Пётр Ян (14-1) ҳамда Жозе Альдо (28-6) ўзаро куч синашади.

Хуллас, ажойиб тўқнашувларнинг гувоҳи бўламиз. Мазкур жанг кечасидан яна "сомонча" дивизиони вакилалари Роуз Намаюнас (9-4) - Жессика Андраде (20-7) ва супер енгил вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Аманда Рибас (9-1) - Пейдж Ванзат (8-4) ўртасидаги жанг ҳам ўрин олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!