Теофимо Лопес ва Жемейн Ортис жанги якунланди
Ҳозиргина Лас-Вегасда бокс оқшоми якунланди, унинг асосий жангида Теофимо Лопес (20-1,13КО) биринчи ярим ўрта вазн (63,5 кг) тоифасида WBO чемпионлик камарини Жемейн Ортисга (17-2-1,8КО) қарши ҳимоя қилди.
Жанг аввалида яққол фаворит дея эътироф этилган Теофимо Лопес учун баҳс кўнгилдагидек бошланмади. Аксинча Ортис ўзининг ажойиб ҳаракатлари билан Лопесни қийин аҳволга солиб қўйди. Бироқ, жангнинг иккинчи ярмида лопес жанг суръатини тенглаштира олди. Сўнги раундларда эса Лопес устунликни қўлга олди. Айнан ушбу раундлар унинг ғалабаси учун ишлади. Якунда ҳакамлар 117-111, 115-113, 115-113 ҳисобида Лопес ғалаба қозонганини эътироф этишди.
Фикрлар