Тер Штеген: Раҳмат, оила!

“Барселона” жамоаси посбони Марк-Андре тер Штеген Ла Лиганинг 7-турида “Атлетик” Бильбаога (1:1) қарши ўйинда иштирок этди.  Мазкур учрашув 26 ёшли германиялик футболчи учун каталонияликлар сафидаги 150-си бўлди.

“Ҳаётимдаги ажойиб лаҳза. Бундай лаҳзалар “Барселона”да тарих яратиш имконини беради ва шунга ундайди. Биринчи кунда Каталонияда мени илиқ кутиб олишган эди. Ҳаммага ташаккур айтаман. Раҳмат оила”, – деди германиялик футболчи.  

Тер Штеген 2014 йилдан буён “Барселона”да тўп сурмоқда. У 150 учрашувнинг 50 тасида дарвозасини даҳлсиз сақлаган ва 138 та гол ўтказиб юборган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!