Тер Штегенга "Манчестер Сити" таклифи қизиқ эмас


"Барселона" дарвозасини қўриқлаётган  германиялик дарвозабон Марк-Андре тер Штеген яқин ўртада Каталонияни тарк этмаслигини маълум қилди. 

Бу дарвозабонни "Манчестер Сити" ўз таркибига таклиф этаётган эди. 
 
- Мен Барселонада яхши яшаяпман, - деди Марк-Андре тер Штеген.  - Келажак ҳақида бирон нима дейиш қийин. Лекин мен "Барселона"га фойда келтирмоқчиман. 

24 ёшли дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзида тугайди. 

SPORTS.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!