Теренс Кроуфорднинг Сауль Альварес билан жангдаги имкониятлари қандай?
Тўрт дивизионда собиқ жаҳон чемпиони Хуан Мануэль Маркес мексикалик Сауль Альварес(61-2-2, 39 KO) ва америкалик Теренс Кроуфорд(41-0, 31 KO) ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.
"Менимча, бу Кроуфорд учун яхши фикр эмас, "Канело" ундан икки дивизион олдинда. Тажриба, куч ва вазн Алварес томонида. Тўғри, Теренс яхши жангчи, ўз дивизионида энг зўри, лекин боксда ўзидан вазн жиҳатдан устунлар билан жанг қилиш жуда қийин. Канело вазн ўлчаш маросимида 76 кгни кўрсатиши мумкин, аммо кейинги кун у қандай вазн билан рингга чиқади...? Мен бу жангни кўришни истамайман”, – деди Маркес Fight Hub TV You Tube каналига берган интервьюсида.
Фикрлар