Терма жамоа базаси яқинида отишма бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Англия терма жамоаси базаси яқинида АҚШнинг Миссури штатидаги Канзас-Сити шаҳрида отишма юз берди. Ҳодиса оқибатида тўққиз киши жароҳат олган.

Отишма тонгги соат 4 атрофида, Англия терма жамоасининг машғулот лагерига тахминан ўн дақиқалик масофада содир бўлган.

Канзас-Сити полицияси капитани Жейк Бекчина маълум қилишича, воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари катта одамлар тўдасини тарқалаётган ҳолда кўришган.

Аввалига уч нафар аёл касалхонага олиб кетилган бўлса, кейинчалик жабрланганлар сони тўққиз нафар экани маълум бўлди.

Барча жароҳатлар ҳаёт учун хавфли эмас.

Ҳозирча гумонланувчилар қўлга олинмаган ва полиция ҳудудда қўшимча патрул хизмати олиб бормоқда.

Айни пайтда Англия терма жамоаси футболчилари ва мураббийлар штаби Флорида штатидаги Палм-Бич шаҳрида бўлиб, жаҳон чемпионати олдидан сўнгги тайёргарликни ўтказмоқда.

Канзас-Сити шаҳрида, шунингдек, Аргентина терма жамоаси ва Нидерландия терма жамоаси ҳам жойлашиши режалаштирилган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!