Терма жамоа учрашувлари кейинги йилга қолдирилгани ПФЛ учун фойдали экан
Аввал хабар берганимиздек, ФИФА ва ОФК ўзаро келишган ҳолда 2020 йилда ўтказилиши керак бўлган "ЖЧ-2022" саралаш ўйинларини келгуси йилга қолдирди.
Режаларнинг бу қадар ўзгариб кетиши миллий чемпионатимизга фойда бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи Диёр Имомхўжаев айтиб ўтди.
"Октябрь ва ноябрь ойларидаги ЖЧ саралаш учрашувлари 2021 йилга қолдирилди. Бу ЎзПФЛ учун яхши хабар. Чемпионатни якунлаб олиш ва кубок учрашувларини ўтказиш учун имкон берилди.
Аммо ФИФА кунлари сақлаб қолинди. Умид қиламизки, ЎФА вазиятга реал баҳо бериб, октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунларини ўртоқлик учрашувларига эмас, ЎзПФЛга тақдим этади. Фикримизча, миллий терма жамоа футболчилари учун энг яхши синов — расмий ўйинлар. Чемпионатни тўлиқ якунлаб олишимиз учун тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди", - деди Имомхўжаев.
Фикрлар