Терма жамоа йиғинни бошлади. Шукуров етиб келди, "Локомотив"нинг яна бир футболчиси термага чақирилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан эътиборан Тошкентдаги ўқув-машғулот йиғинига старт берди.
Вадим Aбрамов мураббийлиги остидаги терма жамоаси куннинг иккинчи ярмида "Пахтакор" стадионида машғулот ўтказди.
ЎФА матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Шаржа" сафида тўп сураётган футболчимиз Отабек Шукуров бугун юртимизга етиб келди ва эртадан машғулотларга қўшилади. Шунингдек, Тошкентнинг "Локомотив" клуби аъзоси Жавоҳир Сидиқов МТЖ йиғинига жалб этилди.
Фикрлар