Терма жамоага чақирилган футболчининг харидори кўпайиб кетди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” мутасаддилари Италия чемпионатидаги “Аталанта”га тегишли бўлган Марко Палестрага қизиқишини кучайтирди.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, каталонияликлар 21 ёшли футболчини ҳимоя қанотларини кучайтириш учун универсал вариант сифатида кўрмоқда.

Бироқ “Барселона” Маркони қўлга киритишда жиддий рақобатга дуч келади. Иқтидорли ҳимоячига “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Ювентус” ва “Интер” сингари қудратли клублар ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Марко Палестра жорий мавсумда ижара асосида “Кальяри”да ўйнамоқда. У А Серияда 32 та учрашувда майдонга тушиб, ўз маҳоратини кўрсата олди. Барқарор ўйини туфайли Палестра март ойида Италия миллий терма жамоасига чақирув олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!