Терма жамоамиз Осиё кубогига саралаш баҳсларини юртимизда ўтказади

Аввал хабар берганимиздек, аёллар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш турнирини Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФКга мурожаат хати юборган эди.

Осиё футбол конфедерациясининг якуний қарорига мувофиқ ушбу йил 13-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Осиё кубоги саралаш баҳслари юртимиз майдонларида ҳам ўтказилади.

Саралаш босқичида жами 30 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, чемпионатнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

Баҳром Норсафаров мураббийлиги остидаги аёллар миллий терма жамоамиз қуръа ташлаш маросимида мезбон мамлакатлар саватчасидан ўрин олади. Қуръа жараёнида терма жамоамиз ўз гуруҳида 2-рақам билан сараланади.

Мазкур босқич учрашувларига Ўзбекистон билан биргаликда Хитой Тайпейи, Индонезия, Мянма, Непал, Фаластин, Таиланд ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!