Терма жамоамиз сардори ярим финалдаги ғалабадан сўнг нималар деди?
U20 Осиё чемпионати ярим финалидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Корея Республикаси терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг, терма жамоамиз сардори Умарали Раҳмоналиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Авваламбор ғалаба билан барча мухлисларни, бутун халқимизни табриклайман. Олдимизда яна бир ўйин кутиб турибди. Ушбу учрашувда ҳам боримизни бериб, мухлисларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Бор куч-ғайратимизни ишга соламиз. Бизни қўллаб-қувватлаб, бизга кўмак бериб турган мухлисларга мингдан-минг раҳмат айтамиз. Сабаби, улар биз учун борини беришди, қўллаб-қувватлашди. Биз ҳам бўлажак ўйинда боримизни берамиз.
Биз Корея терма жамоасининг ўйинларини ўрганиб чиққан эдик. Мураббийларимиз ўйинни қандай олиб бориш, қандай тактикада ўйнаш ва нечанчи дақиқада қандай ўзгаришлар қилинишини аниқ белгилаб олган эди. Биз эса мураббийларимиз томонидан берилган вазифаларни бажардик.
Ўйлайманки, бугун ўйин жиҳатидан ҳам биз ғалабага ҳақли эдик”, - деди Раҳмоналиев.
Фикрлар
Отабекка алохида рахмат барча ишкибозлар номидан!!!!
Финалда омад, боллар!!!