Асосий мазмунга ўтиш

Дзюдо

Терма жамоамиз Словакияга жўнаб кетди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

Ўзбекистон дзюдо катталар терма жамоаси халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш мақсадида Словакия пойтахти Братислава шаҳрига йўл олди. 

Аёллар ва эркаклар терма жамоаларимиз ушбу йиғин орқали йилнинг асосий мусобақаларидан бири Ислом Бирдамлиги ўйинларига тайёргарликни маромига етказишади. Шунингдек, йил якунига қадар ИЖФ тақвимидан ўрин олган ИИИ МДҲ ўйинлари, Прага шаҳрида ўтказиладиган Европа Кубоги, "Катта Дубулға" ва Гран-При турнирлари ҳам бор.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси хабар бермоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ