Терма жамоамиз таркибида яна бир йўқотиш: Шавкатжон Болтаев Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

  • 7 декабрь, 20:47
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида эркаклар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақанинг тўртинчи кунидан 3 нафар вакилларимизнинг жанглари ўрин олганди.

Tecno

-67 кг боксчимиз Шавкатжон Болтаев ва Мозамбик вакили Осорио Муханга жанги ўз ниҳоясига етди.

Ушбу баҳс ҳам жуда кескин тарзда старт олди. Дастлабки раундни рақиб ўз фойдасига ҳал қилган бўлса, 2-раундда чарм қўлқоп устамиз устунликка эришди. Ҳал қилувчи - сўнгги раундда эса Осорио очколар бўйича ғалабани илиб кетди.

Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир спортчимиз Хўжаназар Нортожиев ҳамда Рукмал Поди (Шри-Ланка) қарама-қаршилиги кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!