
Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Эронга кўчиб ўтади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков фаолиятини Эронда давом эттиради.
Эроннинг "Total Futball" саҳифаси маълум қилишича, футболчининг кейинги жамоаси Эрон Про-Лигасининг амалдаги чемпиони "Трактор" клуби бўлади.
Маълумот учун, аввалроқ терма жамоамиз ҳимоячиси Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланган эди.
Фикрлар