Терма жамоамизнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларини қайси ҳакамлар бошқариб бориши эълон қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида ЖЧ-2026 Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида иштирок этади. Осиё футбол конфедерацияси эса мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонгҳеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюнёнг ва Жанг Жонгпил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чае Сангҳеоп. VAR'да эса Ким Ҳеегон фаолият олиб боради. Учрашув 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.
КХДРга қарши сафар учрашуви эса Лаос пойтхати Вьентьян шаҳрида ўтказилиши белгиланган. Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Али Али Аҳмад, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. VAR'да эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради. КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.
Фикрлар