Термизда дзюдо бўйича мамлакат кубоги ўтказилмоқда
Бугун Сурхондарёнинг Термиз шаҳрида дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон кубоги баҳсларига старт берилади.
"Алпомиш" спорт мажмуасида ўтадиган мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 450 нафарга яқин дзюдочилар иштирок этади. 17 май кунига қадар давом этадиган мамлакат кубогда 7 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, бугуннинг Ўзбекистон кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Айни дамда полвонлар ўз вазн тоифаларида саралаш баҳсларини ўтказмоқдалар.
Фикрлар