Тьерри Анри: "Янги формат ҳулосасини хозир айтиш мушкул"
Тьерри Анри янги мавсумдан кучга кирадиган Чемпионлар лигасининг янги формати ҳақида гапирди.
“Менимча, бу вазият яхши. Яъни кўпроқ ўйин, кўпроқ иш. Лекин, менинг фикримча, масаланинг битта тарафи бор: мураббий томонидан баҳоланадиган бўлсак, ўйинлар жуда кўп. Собиқ футболчи нуқтаи назаридан эса, йигитлар бунга дош бера оладими, билмайман.
Умуман олганда, менга телевидение эксперти сифатида ишлаш ёқади. Лекин собиқ футболчи ва мураббий сифатида очиғини айтадиган бўлсак, ўйинлар жуда кўп. Мисол учун Беллингем аллақачон жароҳат олган.Бундай мисоллар аслида анча кўп" , - деди Франция олимпия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи.
Фикрлар