Тевес: Мен тонгда машғулотларга келганимда Роналду аллақачон шуғулланаётган бўлар эди
Ads

"Мен ҳеч қачон Мессини спорт залида кўрмаганман. У шуғулланиб, машқлар бажарганини-ку умуман. Мессида барчаси йўл-йўлакай содир бўлади. 

Роналду учун эса машғулот ҳаётининг бир бўлаги. Криштиану бутун бир кунни спорт залида ўтказишга ҳам тайёр. Мен бир марта тонгги соат 6 да келганимда Роналду аллақачон шуғулланиб юрган эди ўшанда", - деди Тевес.

Маълумот учун, Тевес Криштиану билан "Манчестер Юнайтед" сафида бира тўп тепган. Месси билан эса Аргентина терма жамоаси сафида елкама-елка фаолият олиб борган.

Минбар

Барча блоглар