Тэйлор Фритцни чорак финалда қолдириб кетишди
Ads

Америкалик теннисчи Тэйлор Фритц Оклендда ўтаётган мусобақанинг чорак финал учрашувида кутилмаганда мағлубиятга учради.

Тэйлор мазкур беллашувда британиялик Кэмерон Норрига қарши кортга чиқди. Ушбу учрашувда Фриц 6:7, 3:6 ҳисобида мағлуб бўлди.

Энди Норри "ASB Classic" турнирининг ярим финалида испаниялик Пабло Карреньо-Буста, ёки германиялик Ян-Леннард Штруффга қарши кортга чиқади.