Тезкор! 31 та совринга эга машҳур юлдуз футболдан кетди

Испаниялик машҳур футболчи Тьяго Алькантара 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Тьяго “Барселона” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Майдон марказида ишончли ўйнаган бу ярим ҳимоячи Каталониядаги бир неча йиллик фаолиятидан кейин 2013 йили ёзда “Бавария” таклифини қабул қилди.

Алькантара 2020 йили Англиянинг гранд клуби “Ливерпуль”га кўчиб ўтди ва “қизиллар” энди бу футболчининг сўнгги жамоаси сифатида тарихда қолади.

Испаниялик футболчи клублар миқёсида жами 487 та учрашувда қатнашиб, 48 та гол ва 63 та ассист муаллифи бўлган. Испания терма жамоасида 46 маротаба майдонга тушиб, иккита тўп киритган.

Алькантара тўрт карра Испания, етти карра Германия чемпиони, Англия кубоги ва Суперкубоги соҳиби, УЕФП Чемпионлар лигаси, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати каби катта турнирлар ғолиби ҳисобланади. Тьяго фаолияти давомида жами 31 та совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!