Тезкор! "Барселона" эртага янги мураббийни таништиради

CHERY AUTO

"Ал-Садд" бош мураббийи Хави "Барселона" бошқарувига келишга яқин турибди. 

Tecno

Бугун вице-президент Рафа Юсте ва директор Матеу Алемани бошчилигидаги каталонияликлар делегацияси Қатар клуби раҳбарияти билан музокара ўтказган. Томонлар келишувга эришган. 

"Diario Sport" нашрининг хабарига кўра, "Барса" эртага Хавини расман таништиради. Мутахассис 20 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Ла Лига доирасидаги "Эспаньол"га қарши баҳсда жамоани майдонга олиб тушади. 

Comments

You must be logged in to commet!