Тезкор! Кутилмаганда Ҳусанов ҳақида хавотирли хабар тарқалди
Абдуқодирга нима бўлган?
“Манчестер Сити” Англия Премьер-лигасининг 11-турида ўз майдонида Альваро Арбелоа бошчилигидаги “Фулхэм”ни қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан “шаҳарликлар” бош мураббийи Энцо Мареска таркибдаги жароҳатлар ва йўқотишлар ҳақида гапириб, Абдуқодир Ҳусановни ҳам тилга олди.
“Сити” бош мураббийи танаффусдан олдинги бир қатор омадсиз ўйинлардан кейин ғалабали йўлга қайтишга қатъий бел боғлаган. Ўша учрашувларда жамоа кетма-кет учта мағлубиятга учраб, турнир жадвалидаги етакчиликни бой берди.
Абдуқодир Ҳусанов, Матеуш Нуньеш ва Марк Гехи “Ноттингем Форест”га қарши ўйинда жароҳат олишди. Англия терма жамоаси ҳимоячиси эса Миллатлар лигаси учрашувларини ўтказиб юборди. Ўзбекистонлик ҳимоячи ҳам терма жамоа йиғинига бормадию
- “Форест”га қарши ўйиндан кейин Матеуш Нуньеш ва Абдуқодир Ҳусановнинг навбатдаги баҳсда иштирок этиши ҳали ҳам сўроқ остида. Уларда ҳали ҳам айрим муаммолар бор. Кейинги бир неча соат ичида вазият қандай бўлишини кўрамиз.
Гехи “Форест”га қарши ўйиндаги кичик муаммо сабабли терма жамоага чақирилмади. Бу унга дам олиш керак бўлгани учун эмас, - деди Энцо Мареска.
Танаффус Марескага сўнгги ўйинларни таҳлил қилиш ва унинг фикрича, “Сити” қайси жиҳатларда ўйинини яхшилаши мумкинлигини аниқлаш имконини берди.
Қатор мағлубиятлардан кўнгил қолган бўлса-да, бош мураббий “Астон Вилла” ва “Брайтон”га қарши ўйинларда кўплаб ижобий жиҳатлар бўлганини таъкидлади. Бироқ “Форест”дан учралган мағлубият жамоа истаган даражага мос келмаган.
- Мен кўп марта айтганимдек, ғалаба қозонганимизда ҳаммаси тўғри бажарилди, деб ҳисобламаганман. Мағлуб бўлганимизда ҳам ҳамма ишни нотўғри қилдик, деб ўйламайман.
Биз яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор ва шубҳасиз, бунинг устида ишлаяпмиз.
Албатта, мувозанат нуқтаи назаридан яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар мавжуд. Аммо кетма-кет еттита ўйинда ғалаба қозонган ўша ярим ҳимоя учта кетма-кет мағлубиятга ҳам учради.
Бу – футбол. Мағлубиятларни таҳлил қилишимиз керак. “Вилла” ва “Брайтон”га қарши ўйинларда энг яхши футболчи дарвозабон бўлди. “Форест”га қарши баҳсда эса, айниқса, биринчи бўлимда етарлича яхши ўйнай олмадик. Бу – хатолардан сабоқ олиш керак бўлган давр, - деди мураббий..
Танаффусни мавсум бошидаги етти ўйинлик ғалабали сериядан кейин юз берган ўзгаришларни таҳлил қилиш ва қайта тикланиш имконияти сифатида қабул қилиш мумкин.
Бироқ Мареска ҳаракат қилишни ва барчасини дарҳол тўғрилаш имкониятига эга бўлишни афзал кўришини айтди.
- Мағлубиятлар билан муносабатим мураккаб. Мағлубиятдан кейин яна ўйнашни истайман. Анча вақт ўтиб кетди. Дарҳол майдонга қайтишни хоҳлайсан. Шунда кейин ҳаммасини қайта кўриб чиқиш, таҳлил қилиш ва тушуниш мумкин бўлади. Масалан, ўйиндаги мувозанат, қандай ҳужум қилаётганимиз ёки ҳимояланаётганимиз – буларнинг барчасида ўйинимизни яхшилашимиз керак, - деди Мареска.
Изоҳлар (0)