Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Ҳусановни тўғри ўйнат!

Экспертлар Абдуқодир бўйича Марескага танбеҳ беряпти

“Манчестер Сити” фаолиятини таҳлил қилиб бораётган mancitycore.com портали экспертлари Англия Премьер-лигасида халқаро танаффусгача ўтказилган ўнта тур учрашувларини ўрганиб чиқиб, Энцо Маресканинг айрим қарорлари натижага салбий таъсир қилаётганини аниқлади.

- “Манчестер Сити” ҳимоя чизиғидаги таркибни мунтазам ўзгартирмоқда ва бу натижага ўз таъсирини кўрсатмоқда. Энцо Мареска жорий мавсумда фақат ўйинларнинг танаффусларида 11 марта алмаштиришни амалга оширди. Хусусан, “Сити”нинг “Ноттингем Форест”га қарши охирги  ўйинида 18 дақиқа ичида ўтказилган иккита голдан кейин Мареска танаффусда жароҳат туфайли икки нафар марказий ҳимоячи – Йошко Гвардиол ва Марк Гехини алмаштирди, учинчиси эса, яъни Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнаган бўлса-да, кейинроқ терма жамоа ихтиёрига бормади.

“Шаҳарликлар” 21 ноябрь куни “Фулхэм”га қарши учрашувда майдонга қайтади. Унгача Мареска ҳимоя чизиғидаги муаммоларни инобатга олган ҳолда тўғри қарор қабул қилиши керак.

“Манчестер Сити”да қайси футболчи ҳимояда энг кўп вақт ўтказди?

Рубен Диаш жамоадаги бошқа ҳар қандай футболчига қараганда кўпроқ дақиқа майдонда бўлди ва у таркибдаги ўрни ўзгармай келаётган ягона футболчидир.

Марк Гехи одатда унинг марказий ҳимоядаги шериги бўлиб келди. Бироқ улар биргаликда асосий таркибда майдонга тушган сўнгги тўртта ўйиннинг учтасида футболчилардан бири танаффусда алмаштирилди. Охирги баҳсда бу Гехи бўлди. Ўша баҳсда кичик муаммо билан ўйнаган Йошко Гвардиол олтинчи дақиқада “Форест” голига тўсқинлик қила олмади.

Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда ўйин вақти бўйича сезилмас тарзда Гвардиолдан ўзиб кетди. “Сити” ёзда янги ўнг қанот ҳимоячисини сотиб олмасликка қарор қилгани ва бу қанотни Матеуш Нуньешга топширганди. Ҳусанов эса, универсал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда вазиятга қараб, ҳимоянинг барча нуқталарида ўйнатиляпти.

Нега Ҳусанов марказда ўйнаши керак?

Ҳусанов энг яхши ўйинини марказий ҳимоячи позициясида намойиш этмоқда. Ўнг қанотда у ҳужумга қўшилишда айрим ҳолатларда ўзини ишончсиз ҳис қилди, майдоннинг сўнгги учинчи қисмида эса тўп билан ҳаракат қилишда ноқулайлик сезди.

“Форест”га қарши учрашувда иккинчи бўлимда ҳимоя марказига ўтказилганидан кейин у ўзини анча қулай ҳис қилди. Унинг узатмалари статистикаси ҳам буни тасдиқлайди: мавсум бошида Ҳусанов Премьер-лигада узатмалар аниқлиги бўйича 94,4 фоиз кўрсаткич билан тўртинчи ўринда эди. У бу борада Гехига яқин натижа қайд этган.

Шунингдек, Абдуқодир рақиб жамоа чуқур ҳимояланиб, қарши ҳужумга ўтганида зарур бўлган тезликни таъминлайди. Айнан шу жиҳат “Форест”, “Брайтон” ва бошқа клубларга қарши ўйинларда “Сити”га муаммо туғдирган эди. Ўша вазиятларда Мареска ҳимоя марказига қўйган бошқа ҳимоячиларга тезлик етишмагани панд берган.

“Форест” ғалабасидан кейин бош мураббий Оливер Гласнер “Сити”ни мағлуб этишнинг ягона йўли югуриш ва тезкор қарши ҳужумлар эканини айтди. “Сити” томонидан  тезкор марказий ҳимоячи эса бундай тактикага қарши энг яхши жавобдир.

Жисмоний ҳолат масаласи

Ҳусанов “Форест”га қарши учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади, аммо кейинчалик Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан чиқди. Муаммонинг қай даражада жиддий экани айтилмади.

Гехи ҳам Англия терма жамоаси сафини тарк этганидан кейин Манчестерда қолди, Гвардиол эса Хорватия терма жамоаси ихтиёрига бориб қўшилди.

Жисмоний ҳолати ва жароҳат масаласи муаммо бўлган учала футболчининг ҳам “Фулхэм”га қарши ўйинда таркибдан жой олиш учун имконияти борлиги айтилмоқда. Бироқ уларнинг қайси бири майдонга тушиши аниқ кафолатланмаган.

Мареска нима қилиши керак?

Бизнинг фикримизча, марказий ҳимояда Диаш ва Ҳусанов жуфтлигига тўхталиш, жароҳатлар бўлмаса, танаффусларда таркибни ўзгартиришни бас қилиш керак.

Ҳар ҳафта бир-бирига мослашиб, ҳамжиҳатликда ўйнайдиган тўрт нафар ҳимоячи ҳар 45 дақиқада қайта шакллантириладиган ҳимоя чизиғига қараганда камроқ хатога йўл қўяди.

Шундай қилиб, Гехи ва Гвардиол асосий таркибдаги битта ўрин учун рақобатлашсин. Гвардиол чап қанот ҳимоячиси позицияси учун ҳам вариант сифатида кўрилмоқда. Жорий мавсумда атиги 201 дақиқа ўйнаган ёш Витор Рейс эса асосий захира футболчиси вазифасини бажариши мумкин.

Асосий муаммо ўнг қанот ҳимоячиси позициясида. Агар Ҳусанов доимий тарзда марказга ўтказилса, Нунеьеш жисмоний тайёргарлигини сақлаши, кучини тўғри тақсимлаши талаб этилади. Акс ҳолда, “Сити” трансфер бозорида таркибни кучайтириш йўлларини излашига тўғри келади. Хабарларга кўра, Мареска “Челси”дан Мало Гюстони сотиб олишни истамоқда.

“Сити” жуда кўп кулгили хатолар туфайли голлар ўтказиб юбормоқда ва чемпионатда кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди.

Муаммони ҳал қилиш учун янги футболчи сотиб олиш шарт эмас. Барқарор ҳимоя чизиғини шакллантириш керак. Буни бошлаш учун энг аниқ вариант – Ҳусановни марказий ҳимояга қўйиш ва ҳимоя чизиғини бошқаришни унга топширишдир, - деб ёзмоқда mancitycore.com портали эксперти Кутсав Мехта.

Тезкор! Кутилмаганда Ҳусанов ҳақида хавотирли хабар тарқалди

Олға, Ҳусанов! Буни уддалай олишингни биламан!

Ана Жалолов билан уриш! Баҳодирни супержанг учун Деонтей Уайлдерга таклиф қилишди

Ҳусанов учун муҳим қарор қабул қилинди!

Аббосбек Файзуллаевнинг жароҳати ҳақида маълумот чиқди

Марескани Ҳусанов бўйича қарори мухлисларнинг ғашига тегяпти!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ