Тезкор! Катанец қайдномага киритилмаган футболчини машғулотларга чақирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Бехруз Жуматовни машғулотларга чақирди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб қилинганлар орасида клублари рухсат берган ўйинчилар бугундан машғулотларни бошлашди. Сречко Катанец қайдномага киритиш мақсадида Бехруз Жуматовни синаб кўриш учун машғулотларга чақирди ва бугун биринчи машғулотларини бошлади.

Агарда Жуматовнинг ўйини ва машғулотлардаги ҳаракатлари мураббийгга ёқса қайдномага киритиш эҳтимоли бор.

Маълумот учун, 18 ёшли марказий ҳимоячи "Олимпик" футболчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
29/08/2024 23:57
Лабанов колибри кетди