Тезкор: Манчестер гранди “Реал” ва жамоа юлдузига “даҳшатли” келишув таклиф қилди!

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти трансфер сиёсатида кескин бурилиш ясайдиган кутилмаган қадам ташлади.

Defensa Central нашрининг ёзишича, манчестерликлар “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорни ўз таркибига қўшиб олишга уринмоқда.

Манбага кўра, бразилиялик 23 ёшли футболчи “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтадиган бўлса, унга беш йиллик шартнома ва бу давр учун 200 миллион евро маош беради.

“Қироллик клуби” ҳам қуруқ қолмайди. Мадридликлар асосий ҳужумчисини қўйиб юбориши учун Англия гранди 230 миллион евро миқдорида бадал пули беришини айтган.

Экспертлар бу ҳолатда кўп нарса Винисиус Жуниорнинг қарорига боғлиқ бўлади. Манбага кўра, 2018 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган юлдуз “Реал”ни тарк этмоқчи эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!