Тезкор! “Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хагни ҳайдади

“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Вест Хэм”дан мағлубиятга учраган эди.

Бу натижа клуб раҳбариятига кескин қарор қабул қилишига туртки бўлди.

- Жамоа ўйини ва кўрсаткичларидан қониқмаган клуб хўжайинлари нидерландиялик бош мураббий Эрик тен Хагни истеъфога чиқаришга қарор қилди, - деб хабар бермоқда The Athletic нашри.

Эрик тен Хаг жамоани 2022 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Бир неча ой клуб кутилмаганда нидерландиялик мутахассис билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ярмигача узайтирди.

Ёзги трансферларда ўзи истаган футболчилар олиб берилганига қарамай, Эрик тен Хаг жамоа ўйинини ижобий томонга ўзгартира олмади.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!