Тезкор хабар! АГМК ўз сафига 2 нафар бразилияликни қўшиб олишга яқин
7-18 август кунлари Таиландда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда қитъамизнинг энг кучли 16 клуби иштирок этади. Бангкок шаҳри мезбонлик қилувчи мусобақада юртимиз шарафини Олмалиқнинг АГМК жамоаси ҳимоя қилади. Шу боис олмалиқликлар таркибни кучайтиришни мақсад қилишган.
SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, АГМК жамоаси вакиллари айни пайтда 2 нафар бразилиялик футзалчи билан музокаралар олиб боришмоқда. Агар воқеалар ривожи ижобий ҳал этилса, тез кунда Олмалиқда бразилиялик футзалчилар пайдо бўлади. Ҳозирча уларнинг номлари маълум эмас.
Маълумот ўрнида, Осиё чемпионатида АГМК клуби “B” гуруҳидан ўрин олган. Мазкур гуруҳда олмалиқлик футзалчилар “Тай Сон Нам” (Вьетнам), “Нафт ал Васат” (Ироқ) ҳамда “Ал Райян” (Қатар) клубларига қарши баҳс олиб боришади.
Фикрлар