Тезкор хабар! “Бавария” Почеттино билан музокара олиб борди

Германиянинг “Бавария” клуби раҳбарлари “Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино билан музокара олиб борди. Бу ҳақда Sport Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб спорт директори Хасан Салихамижич жамоа раҳбарларига аргентиналик мутахассис Маурисио Почеттино номзодини таклиф қилган. Сўнг Салихамижич Поччеттино билан учрашди ва ҳамкорлик борасида гаплашди.  

Бироқ аргентиналик мутахассиснинг мюнхенликлар билан шартнома имзолаш имкониятлари жуда ҳам паст. Чунки лондонликлар президенти Маурисиони қўйиб юбормоқчи эмас.