Тезкор хабар! Неймар Месси ва Суаресга "Барселона"да қолишини айтди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ПСЖга ўтмасликка қарор қилди. Бу ҳақда испаниянинг Sport.es нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, сўнгги кунларда Лионель Месси ва Луис Суарес ўзларининг ҳужумдаги шериги билан ушбу масалада кўп гаплашишган ҳамда уни жамоада қолишга кўндирмоқчи бўлишган. Аргентиналик ва уругвайлик футболчилар Неймарга “Барселона”дан бошқа жойда бу қадар бахтли бўлолмаслигини айтишган. Бундан ташқари улар Бразилия терма жамоаси аъзосига янги мавсумда Каталония супер клуби олдига улкан вазифалар қўйилгани ва у ҳам биргаликда ушбу ютуқларни қўлга киритиши мумкинлиги уқтирилган.

Шундан сўнг клуб раҳбарияти Месси ва Суаресдан яна бир бор Неймар билан гаплашиб, уни жамоада қолишга кўндиришни сўрашган. Ўз навбатида Неймар бу икки жамоадошига “Барселона”да қолишини айтган. Энди клуб раҳбарияти футболчи бу хабарни расман эълон қилишини кутишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!