Тезкор хабар! Неймарнинг ПСЖга трансфери барбод бўлиши мумкин
Ads

“Барселона” клуби ҳужумчиси Неймарнинг ПСЖга кутилаётган трансфери барбод бўлиши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра ПСЖ вакиллари Неймар билан биргаликда 222 млн евро тўлаб, келишувни якунига еткашиш учун Ла Лига офисига ташриф буюришган, аммо ташкилот ушбу трансферни қайд этмаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Ла Лига президенти Хавьер Тебас Неймарнинг трансфери молиявий фэйр-плей сабаб амалга ошмай қолиши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган эди.

Таъкидлаш керакки, кеча бир қатор ОАВлар Неймарнинг ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолаши ва унинг ҳафталик маоши 575 минг еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқатган эди.