Тезкор хабар! Ўзбекистон фуқаролигини олган бразилиялик футболчи терма жамоага чақирилди
Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев телеграмдаги саҳифасида БАА терма жамоасининг Иордания ва Тожикистонга қарши ўйини учун чақирилган футболчилар орасида 3 нафар легионер пайдо бўлгани ҳақида ёзди.
- Бирлашган Араб Амирликлари терма жамоаси бош мураббийи Хохе Пинто сентябрда бўладиган йиғин ва Иордания ҳамда Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйинлари учун футболчилар рўйхатини тақдим этди. Рўйхатда учта маҳаллийлаштирилган хорижлик ўйинчиларни кўриш мумкин: Фабио Лима, Кайо Канедо ва Себастьян Тяльбу.
Эслатиб ўтамиз, 2014-2015 йилги мавсумда Лима БАА чемпионатида Ўзбекистон фуқароси сифатида тўп тепган. Бразилиялик футболчи қаерда, қачон ва қандай қилиб Ўзбекистон фуқаролик паспортини олгани сирлигича қолмоқда. Албатта, бу паспорт ҳақиқий эди, - дея ёзиб қолдирди Алишер Никимбаев.
Фикрлар